07:43 / 19.11.2019
0
5024

Малида жангарилар ҳужуми оқибатида 24 ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: AFP 2019 / Issouf Sanogo

Мали шарқида жангариларнинг мамлакат қуролли кучлари патрулига ҳужум қилиши оқибатида 24 ҳарбий ҳалок бўлди, 29 нафари яраланди.   

Маълум қилинишича, воқеа Мали ва Нигер “чегарада террорчиларни” топиш бўйича Tongo Tongo деб номланган амалиёт ўтказиши вақтида юз берган.

Ушбу амалиёт давомида малилик ҳарбийлар ҳужумга учраган. Мали ҳарбийлари 17 террорчи йўқ қилингани, уларнинг нигерлик ҳамкасблари “50 га яқин гумонланувчини ушлашгани”ни маълум қилишган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top