18:29 / 24.11.2019
0
3448

Уругвайда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

24 ноябрда Уругвайда президент сайловларининг 2-босқичи бўлиб ўтмоқда. Мамлакатнинг 2,7 млнга яқин фуқароси «Кенг фронт» коалицияси вакили Даниэл Мартинес ва Миллий партия аъзоси Луис Лакалье Подан бирини танлашларига тўғри келади. 27 октябрда ўтган 1-босқичда айнан шу икки номзод ғалаба қозонганди, Мартинесга 38 фоиз овоз, Пога 28 фоиз овоз берилган.

Охирги сўровномаларга кўра, Мартинесга 43 фоиз, Пога эса 51 фоиз сайловчилар овоз беришга тайёр. Яна 6 фоиз сайловчилар барчага қарши овоз бермоқчиликларини айтишган.

Амалдаги президент Табаре Васкес ўз лавозимини тарк этади. 

Уругвайда президент 5 йилга, ўз ваколатлари тугагандан кейин 5 йилдан олдин такроран сайланмаслик ҳуқуқи билан сайланади. 

2-босқичда ғалаба қозониш учун кўпчилик овоз етарлилик қилади. Президент давлат раҳбари ва бош қўмондон ҳисобланади. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top