Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Уругвай билан ўйин бу – анча юқори даража» – Игор Сергеев
Миллий жамоа ҳужумчиси Кувайтга қарши ўтган ўйин ҳамда янги бош мураббий ҳақидаги фикрларини ҳам билдирди.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон миллий жамоаси Уругвайга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Малайзияга йўл олди. Парвоз олдидан миллий жамоа ҳужумчиси Игор Сергеев Kun.uz мухбирига ушбу йиғин ҳақида фикрлари билан бўлишди.
— Кувайт билан ўтган биринчи ва Уругвай билан бўлажак ўйин ҳақида. Бу йиғин бизга нима беради ва янги мураббий бошчилигидаги баъзи ўйинда қандай жиҳатларни кўрдингиз?
— Хўш, бу йиғин нима беради, деган саволнинг ўзи, албатта, бироз нотўғри. Ҳар бир йиғин, ҳар қандай терма жамоа билан ўтказилган ўртоқлик учрашуви нимадир беради. Тажриба беради, тайёргарлик даражамизни кўрсатади, десак ҳам бўлади.
Кувайт билан ўйин борасида таассуротлар икки хил. Бироз тартибсиз ўйнадик, лекин худога шукр, ғалаба қозондик, гол урдик. Энди ҳаммамиз хаёлан кейинги ўйинимиз Уругвай билан бўлишини тушуниб тургандик. Уларнинг даражаси анча юқори, ўйинни кузатамиз ва таҳлил қиламиз.
Мураббий ҳақида. Табиийки, унинг ўзига хос, европача ёндашуви бор. Ҳозирча аниқ нима ўзгарганини айта олмайман, лекин ўрганяпмиз, кузатяпмиз, эшитяпмиз, нимадир ўзлаштиришга ҳаракат қиляпмиз.
— Бўлажак ўйин ҳақида нима дейсиз?
— Ўйлайманки, яхши ўйин бўлади. Биз барибир жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлганимиз учун, бу ўйин улар учун ҳам, биз учун ҳам бир синов бўлади. Бундай жиддий рақиб билан тез-тез ўйнаб турмаймиз, шунинг учун ўз кучимизни синаб кўриш — бу ҳам яхши тажриба.
Мавзуга оид
23:18 / 02.12.2025
«Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев Суперлигада йил футболчиси бўлди
22:55 / 01.12.2025
Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 ғолиби бўлиш имкониятига баҳо берди
23:12 / 25.11.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 қуръасида учинчи саватдан жой олди
21:14 / 21.11.2025