17:30 / 25.11.2019
0
19137

Молия вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Молия вазирининг буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Зокир Абдуллаевич Бозоров тайинланди.

Зокир Абдуллаевич Бозоров

Зокир Бозоров 1982 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент молия институтини солиқ ва солиққа солиш мутахассислигини тамомлаган.

У Молия вазирлиги Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Уй-жой ва коммунал хўжалигини молиявий тартибга солиш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи, Молия вазирлиги Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Шунингдек, молия вазирининг буйруғи билан Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига Нодиржон Иззатуллаевич Нуриддинов тайинланди.

Нодиржон Иззатуллаевич Нуриддинов

Нодир Нуриддинов 1979 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, 2011 йилда Манчестер метрополитан университетининг менежмент иқтисодчи мутахассислигини тамомлаган.

У Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва ҳудудий дастурларни молиявий тартибга солиш бошқармаси Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва ҳудудий дастурларни молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси, Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top