Технология | 15:10 / 25.11.2019
3310
4 дақиқада ўқилади

Одноклассники хусусий тадбиркорлар учун бизнес-профилларни ишга туширди

Фото: Одноклассники

Одноклассники ижтимоий тармоғи шахсий аккаунт орқали бизнесни юритиш ва товарларни сотиш учун асбоблар тўплами — бизнес-профилларни ишга тушириб юборди. Улар орасида — товарлар витринасини яратиш, тадбиркорлар билан алоқа тугмачалари ва янгиликлар тасмаси устида контент блокларини қўшишдир.

Эндиликда хусусий тадбиркорлар, шу жумладан бизнесни энди бошлаётган ва ўз номидан бизнесни юритувчи барча одамлар  аввал фақат ОК гуруҳларига фойдаланиш имкони бўлган тарғибот қилиш асбобларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Масалан, товарларни сотиш, ўз сайтингизни тарғиб қилиш, телефон рақами бўйича буюртмаларни қабул қилиш ва ўз саҳифангизда  аудиториянинг фаоллигини таҳлил қилиш имкони мавжуд. 

Шундай қилиб,  ижтимоий тармоқдаги ўз профилингиз орқали товарлар витринаси ёрдамида шахсий  интернет-дўконларни яратган ҳолда ўз қўлингиз билан тайёрланган кийим- кечак ва аксессуарларни сотиш мумкин. Шунингдек  профилдаги тасма устида акс этиб турувчи (фото, видео, оммабоп ёки бириктириб қўйилган мақолалар)  блокни танлаб олиб, профиль муқоваси ва саҳифа кўринишини созлаш мумкин. Тасма устидаги контент блоклари муҳим маҳсулотлар, анонслар ва махсус таклифларга урғу бериш имконини беради. Бундан ташқари, бизнес-профилда потенциал харидорлар осонгина сотувчи билан боғланиши ёки сайтга ўтиши учун ҳаракатнинг икки тугмачасига улаб қўйиш мумкин. Тадбиркорлар, шунингдек, барча шахсий профилларда кириш имкони бўлган статистика ёрдамида аудитория фаоллигини таҳлил қила олишлари мумкин.

Бизнес-профилни махсус равишда улашнинг ҳожати йўқ:  аллақачон ОК  iOS ва Android иловаларида ва ижтимоий тармоқ веб-версиясида шахсий профилларнинг созланмаларида барча унинг имкониятларидан фойдаланиш имкони мавжуд. Янги имкониятларни қўлга киритиш учун товарларни шунчаки қўшиб қўйиш, уларнинг акс эттирилишини ёқиб қўйиш, саҳифа янгиликлар тасмаси устидан контент билан блокни танлаб олиш, созланмаларда тез ҳаракатларнинг тугчаларини созлаб чиқиш етарли.

ОК да ўзларининг шахсий  профилларига мижозларни жалб қилиш учун тадбиркорлар ушбу ёзда пайдо бўлган ижтимоий тармоқ ичидаги реклама кабинетидан фойдаланиб қолишлари мумкин. Интуициявий равишда тушунарли интерфейс туфайли киришнинг бор-йўғи 400 рубль минимал чегараси билан ҳаттоки профессионал кўникмаларга эга бўлмаган ҳар қандай фойдаланувчи рекламани жойлаштира олиши мумкин.

Антон Федчин,  Одноклассники ижтимоий тармоғи раҳбари:

Бизнес-профилларни ишга тушириш билан биз ОКда кичик бизнес ва тадбиркорлар учун экотизимни ривожлантиришда яна бир қадам қўйдик. Энди ижтимоий тармоқда шахсий профилни бизнес юритиш учун саҳифа ва сотувларнинг тўлақонли каналига айлантириш мумкин. Янги асбоб  кимнинг бизнеси мутахассиснинг исми билан боғлиқ бўлиб турган бўлса, масалан, репетитор, кинолог ёки фитнес бўйича тренер учун фойдали бўлади. Боз устига бизнес-профиль асбоблари агар аккаунт эгаси олдида профилни юклаб олиш ва унга мижозларни жалб қилиш вазифаси турган бўлса, шахсий брендни ривожлантиришда ёрдам беришади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид