Фарғонада нафақа ёшидаги фуқаро ушланди. У тўппонча сотмоқчи бўлган

Иллюстратив фото
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи Х.Х. исмли нафақа ёшидаги фуқаро ўқотар қурол сотаётганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан воқеа жойида қўлга олинди.
Postda.uz’нинг ёзишича, ашёвий далил тариқасида олинган ўқотар қурол баллистик экспертизадан ўтказилганида, у «Макаров» тўппончаси эканлиги ва ишлатишга яроқлилиги, жанговар ҳолатдалиги маълум бўлди. Шунингдек, сотилаётган тўппончанинг бир дона жанговар патрони ҳам мавжуд бўлган.
Мазкур воқеадан сўнг отахон яшаётган хонадонда яна бошқа қурол сақланаётган бўлиши мумкинлиги тахмин қилиниб, унинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, кўп миқдорда гиёҳванд моддалар борлиги ойдинлашди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

17:40 / 15.04.2025
Фарғонадаги «заправка»да Matizʼга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

18:24 / 09.03.2025
“Ҳазм қилишни яхшилайди, одамни тўқ тутади” – нишолда қандай тайёрланади?

11:33 / 24.02.2025