07:50 / 27.11.2019
0
23282

Самарқандда ЙТҲ: чет эл фуқароси ҳалок бўлди

Фото: Тергов департаменти

Самарқанддаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида чет эл фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

2019 йил 24 ноябрь куни тахминан соат 20:00да ҳайдовчи, Тожикистон Республикаси фуқароси 27 ёшли Э.Н. бошқарувидаги «Опель» русумли автомашинасида Бухоро-Самарқанд йўналишида «Бухоро-Самарқанд» М-37 автомобиль йўлининг 141-км.да ҳаракатланиб кетаётган вақтида ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи Э.Н. ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчиси 28 ёшли У.Қ. турли тан жароҳатлари билан Пахтачи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 24 ноябрь куни Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top