Жамият | 10:34 / 29.11.2019
12002
1 дақиқада ўқилади

Бухорода Nexia-2 автобус билан тўқнашди, 3 киши ҳалок бўлди

Фото: Pixabay

Бухоро вилоятида автобус билан тўқнашган Nexia-2 автомашинаси ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019 йил 29 ноябрь куни тахминан соат 07:00ларда Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси Бухоро вилоят Жондор тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент-Қорақалпоғистон А-380 йўлининг 305 км.да ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ушбу йўналишда келаётган Higer русумли автобуснинг олд қисми билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда Nexia-2 автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиси ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ва вафот этганларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда, ҳолатнинг тафсилотлари юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Мавзуга оид