Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатнинг 24-ялпи мажлиси тўғридан-тўғри трансляция қилинади
Олий Мажлис Сенатининг эртага, 30 ноябрь бўлиб ўтадиган йигирма тўртинчи ялпи мажлиси тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Бу ҳақда Kun.uz’га парламент юқори палатаси ахборот хизмати хабар берди.
Ялпи мажлис ишини Олий Мажлис Сенатининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (Facebook, You Tube) орқали тўғридан-тўғри онлайн режимида кузатиб боришингиз мумкин.
Ялпи мажлисда йигирмага яқин масала кўриб чиқилиши режалаштирилган. Жумладан, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги, “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги, “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибининг такомиллаштирилгани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги, “Банкротлик тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2019 йил харажатларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, ялпи мажлисда 1993 йил 20 январдаги фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доид баённомани ратификация қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, ялпи мажлисда арзон уй-жойлар қуриш, аҳолини электр ва табиий газ билан таъминлаш жараёнидаги муаммолар, давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва Тошкент вилояти чегара постлари фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Шу куни 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йилнинг III чораги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитадилар.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026