Ўзбекистон | 21:45 / 04.12.2019
10400
2 дақиқада ўқилади

Балиқчилик соҳасидаги режалар маълум қилинди

2020 йилда республика бўйича балиқ етиштириш кўрсаткичини 300 минг тоннага, ушбу тизимда банд бўлган ишчи ўринлари сонини 2 мингтага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақида 4 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси Омон Мусаевнинг сўзларига кўра, 2018 йилда 2,1 млн доллар қийматидаги 433 тонна балиқ маҳсулоти экспорт қилинган. 2019 йил якунига қадар бу кўрсаткични 579 тоннага етказиш, натижада балиқ экпортидан тушадиган даромадни 2,5 млн долларга ошириш кўзланмоқда.

«2020 йилда экспортбоп балиқ турларини нафақат тирик ҳолда, балки қайта ишланган кўринишда ҳам экспортга йўналтириш режалаштирилган. Бунинг учун келаси йилда балиқни қайта ишлаш бўйича 27та қўшимча қувват тизимлари яратилади. Шунингдек, 18та тўлиқ тизимли балиқчилик кластерларини ташкил этиш ҳамда уларда йилига 8 минг тоннагача балиқ етиштиришни мақсад қилганмиз», дея Омон Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълум қилинишича, балиқлар учун озиқ базасини яхшилаш мақсадида 2020 йилда юқори протеинли қуввати 50 минг тонна бўлган 10та ем корхонасини ишга тушириш, натижада умумий озиқ базасини 435 минг тоннага етказиш кутилмоқда.

Мавзуга оид