09:40 / 05.12.2019
0
8688

Бойсунда юк машинасининг ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида аянчли якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Postda.uz хабар берди.

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи К.О. ўзининг Isuzi русумли юк автомашинасини Бойсун туманининг Шифобулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 1322-километрида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни қўлдан чиқаради. Натижада автомашина йўл четидаги бетон тўсиққа урилади ва ағдарилади.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи К.О. ва автоулов йўловчиси, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшаган Э. С. жароҳат олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top