Жамият | 08:02 / 05.12.2019
19951
2 дақиқада ўқилади

Тергов департаменти Андижондаги портлаш бўйича қўшимча маълумот берди

Фото: KUN.UZ

2019 йил 4 декабрь куни соат тахминан 14:05 да Андижон шаҳар 2-кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи 30 ёшли фуқаро Д.С.нинг хонадонида ўрнатилган газ тортгич мосламасида уйда ҳеч ким йўқлиги ва назоратсиз қолиши оқибатида кўп миқдорда газ тўпланиб чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан тақдим этилган қўшимча маълумотга кўра, ёнғин сабаб мазкур кўп қаватли уйда жойлашган 8 та хонадон зарар кўрган ҳамда 11 нафар фуқаролар термодеструктив маҳсулотларидан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Жабр кўрганлар орасида 3 нафар вояга етмаганлар бор. Жабрланганлар орасида қурбонлар йўқ.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин, Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлгани, 8 киши касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид