Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилоятида темир йўлни кесиб ўтаётган фуқарони поезд уриб кетди
2019 йил 5 декабрь куни соат 04:55ларда электровоз машинисти 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поездини Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли Яккатут-Мурғак бекатлари оралиғидаги 4012-км. 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 58 ёшли Г.Х.ни уриб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотигак ўра, ҳодиса натижасида Г.Х. ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади Тергов департаменти хабарида.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026