Жаҳон | 18:40 / 09.12.2019
5899
1 дақиқада ўқилади

Беларусь НАТО билан қўшма машғулотлар ўтказиш бўйича музокара бошлади

Беларусь НАТО билан қўшма машғулотлар ўтказишга тайёр ва машғулотларнинг эҳтимолий шакли бўйича музокараларни бошлаб юборган.

"Аммо бир шартни НАТО тушуниши лозим: бизнинг стратегик иттифоқчимиз - Россия", - деди Беларусь мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – мамлакат қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Олег Белоконев.  

Ноябрь охирларида Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Минск НАТОнинг ҳаракатларига мамлакатга тўғридан-тўғри ҳарбий таҳдид деб қарамаслигини, аммо ўз ҳарбий сиёсати ва ҳарбий-сиёсий стратегиясини режалаштиришда буни ҳисобга олишини айтганди.

НАТО 2020 йил апрель-май ойларида Defender Europe 2020 ("Европа ҳимоячиси 2020") машғулотларини ўтказади. Ҳарбий машғулотларда АҚШ ва бошқа давлатларнинг 40 мингга яқин ҳарбийлари иштирок этади ва Европанинг 10 мамлакати ҳудудида бўлиб ўтади. Машғулотларда 18 давлат вакиллари қатнашади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид