Жаҳон | 10:16 / 10.12.2019
9601
1 дақиқада ўқилади

Бортида 38 киши бўлган Чили самолёти ҳалокатга учради

Фото: AFP

Антарктидага парвоз вақтида изсиз йўқолиб қолган Чили ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти ҳалокатга учраган, омон қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. 

ТАСС’нинг ёзишича, бу ҳақда сешанба куни Чили ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот хизмати маълум қилди.

«Ҳарбий-ҳаво кучлари хабар қиладики, Hercules C130 самолёти радиоалоқа йўқолганидан етти соат ўтгач ҳалокатга учраган, деб ҳисобланмоқда», - дейилади маълумотда.

Чили ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Эдуардо Москейра йўқолган самолётда сувга қўниш имкони бўлганини айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, йўқолган Hercules C130’да бўлган ёқилғи миқдори ҳавода бўлиш учун етарли эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид