Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар «Давлат божи тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати йигирма бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Давлат божи тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.
Қонун янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан бирга боғлиқ тарзда ишлаб чиқилган. Қонун давлат божини ундириш масалаларини белгилайдиган 38 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида жамлаган бўлиб, тўғридан-тўғри таъсир кучига эга ҳисобланади. Қонун 5 та боб ва 27 та модда ва иловадан ташкил топган. У давлат божини бошқариш, тўлаш, қайтариш тартибини ҳамда давлат божининг миқдорлари назарда тутилган.
Мазкур қонуннинг муҳокамалари давомида сенатор Гулчеҳра Рихсиева адлия органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг камайтирилганлигига тўхталди.
“Таъкидлашимиз керак, республика вилоятлараро нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ставкаси 4 баравар бўлган бўлса, эндиликда 3 бараварга, фаолиятини вилоятда олиб борадиган нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ставкалари 2 баравардан 1 бараварга, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат-нотижорат ташкилотларнинг ставкалари 2 баравардан 50 фоизгача камайтирилмоқда”, - дея Гулчеҳра Рихсиеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қонунни ишлаб чиқишда хорижий тажриба, жумладан Озарбойжон, Арманистон, Молдова, Тожикистон ва Грузия каби давлатларда давлат божи тўғрисида қонун ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани ўрганилгани айтилди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026