Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 15 декабрь куни Атирау-Астрахан автомобиль трассасида Атирау вилояти ҳудудида Ўзбекистон фуқароси Б.Ш. бошқарувидаги автомобиль ҳалокатга учради.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида вафот этди.
Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия изҳор этган ҳамда Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Ақтау шаҳридаги бош консулхонасига +7-29-277-71-17 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026