Иқтисодиёт | 22:17 / 27.12.2019
10492
1 дақиқада ўқилади
«Газпром» Украинанинг «Нафтогаз»ига 2,9 млрд доллар тўлаб берди
Россиянинг “Газпром” компанияси Стокҳолм ҳакамлик суди қарорига биноан Украинанинг “Нафтогаз” компаниясига 2,9 млрд доллар тўлаб берди. Бу ҳақда “Газпром” вакили маълум қилди.
Тўлов икки компания ўртасида 20 декабрда тузилган баённомада кўрсатилган муддатларда амалга оширилган.
Ҳужжатга кўра, ушбу тўловдан ташқари, компаниялар якуний қарор чиқарилмаган эътирозлардан воз кечишга қарор қилишган.
27 декабрда Россия энергетика вазири Александр Новак Москва ва Киев 1 январдан ўзаро эътирозлардан воз кечишларини ҳамда тақиқлов остига тушган мулклардан тақиқ олинишини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:00 / 04.10.2024
«Газпром» Россияда энг зарар кўрган компаниялар рўйхатини бошқаряпти
07:30 / 30.09.2024
«Газпром нефт» Ўзбекистонда ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриши мумкин
21:08 / 26.09.2024
«Газпром» Россиянинг сердаромад компаниялари рўйхатидан тушиб кетди
20:34 / 29.08.2024