Қашқадарёда далани пайҳон қилган қўйлар сўйиб ташланди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида далани пайҳон қилган қўйлар сўйиб ташлангани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Muxbir.uz каналида тарқалган видеода вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Ариповлиги айтилган масъул шахс вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга кўрилган чора тўғрисида ҳисобот бераётганини кўриш мумкин.
Акром Ариповнинг айтишича, у Нишон туман ИИБ бошлиғи билан бирга туманнинг Ибн Сино маҳалласи ҳудудидаги «Отамурод ота» фермер хўжалигида бўлиб, далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгасини топган.
Видео давомида Акром Арипов қўйлар Зойир Мирзаев топшириғи билан сўйилаётганини айтиб, гўшти кам таъминланган оилалар ва қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилишини айтган.
Ижтимоий тармоқда ушбу ҳолатга эътирозлар билдирилиб, суд қарорисиз ўзгалар мулкига дахл қилинганига эътибор қаратилган.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бу хабарларга муносабат билдирган ва Зойир Мирзаев қўйларни сўйишга топшириқ бермагани, ҳолатга қонун доирасида иш кўрилиши кераклиги ҳақида топшириқ бергани таъкидланган.
Қайд этиш керакки, экин майдонига кириб кетган жониворларни сўйиб ташлаш амалиёти Ўзбекистондаги амалдорлар учун бегона ҳолат эмас. 2018 йил кузида Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида чорвадорларнинг фермер хўжалиги ҳудудида шартнома асосида боқилаётган чорвалари (28 бош қўй) туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан даланинг ўзида сўйиб ташланганди.
Бундан ташқари, 2018 йилнинг кузида Бухоро вилоятида фуқароларнинг пахта даласига кириб кетган қўй-эчкилари ва қорамоллари судсиз мусодара қилиниб, сўйиб ташлангани кузатилганди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди
Спорт | 13:29
-
Минтақанинг хавотирли келажаги, қирғизларнинг сигаретга тақиқи ва кузатувчиларга ёпиқ Душанбе аэропорти
Жаҳон | 12:40
-
Курск областида ҳам кўприк қулади
Жаҳон | 11:21
-
NYT: Илон Маск Трампнинг сайловолди кампанияси вақтида гиёҳванд моддалар истеъмол қилган
Жаҳон | 09:00
Мавзуга оид

18:46 / 31.05.2025
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди

16:22 / 31.05.2025
Қашқадарёда 17 болани олиб кетаётган Damas аниқланди

19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

16:04 / 26.03.2025