16:34 / 03.01.2020
1
15196

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси «Пахтакор» футболчисига айланди

Фото: FC Pakhtakor

Ўтган мавсумни «Сурхон» клуби сафида ўтказган яримҳимоячи Аброр Исмоилов «Пахтакор» аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Фаолиятини биринчи лигада бошлаган футболчи кейинчалик «Нефтчи» ва «Сурхон» клублари сафида ўйнади. Иқтидорли яримҳимоячи яхши ўйинлари билан олимпия терма жамоаси таркибидан ўрин олди. Исмоилов билан клубимиз ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. У эркин агент сифатида жамоамизга кўчиб ўтди. «Пахтакор»га хуш келибсан, Аброр!» - дейилади «Пахтакор» клуби хабарида.

Маълумот учун, 21 ёшли Аброр Исмоилов 2019 йилги Суперлига баҳсларида 24 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 1998 йилда туғилган Аброр Исмоилов 2019 йилда Ўзбекистон миллий жамоаси сафида Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувида дебютини ўтказган эди. Яримҳимоячи Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Таиланддаги Осиё чемпионатида иштирок этади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top