Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ливия парламент ҳукумати Туркия билан алоқаларни узиш учун овоз берди
Фото: REUTERS/Costas Baltas
Ливия шарқида жойлашган вакиллар палатаси (сайланган парламент) бир овоздан мамлакатнинг Туркия билан алоқаларини узиши учун овоз берди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар бермоқда.
Парламент шунингдек, қуролли кучлар бош штабига қуролли гуруҳ назорати остидаги аэропортлар, портлар ва ўтказиш пунктларини ёпиш ваколатини бериш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Депутатлар аввалроқ Фаёз Сарож бошчилигидаги миллий келишув ҳукумати ва Туркия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бекор қилиш учун овоз берганди.
Туркия ва Ливия миллий келишув ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2019 йил ноябрида Фаёз Сарожнинг Анқарага ташрифи давомида имзоланганди.
2011 йилда Ливия раҳбари Муаммар Қаззофий ҳокимиятдан ағдарилиб, ўлдирилганидан кейин мамлакатда бир-бирига қарши бўлган қўшҳукмронлик вужудга келган: Ғарбда пойтахт Триполи атрофида шаклланган, БМТ томонидан тан олинган Сарож бошчилигидаги ҳукумат, шарқда Бенгазини марказ қилган, амалда маршал Халифа Ҳафтар томонидан бошқариладиган парламент ҳукумати.
Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси 2019 йилнинг апрель ойида Триполига юриш бошлаганди, аммо ҳали натижага эриша олмаган.
Ташқаридаги кузатувчилар тасдиқлашича, Триполидаги ҳукуматни Туркиядан ташқари, Қатар, Италия ва АҚШ, Халифа Ҳафтарни эса Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Франция ва Россия қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
21:02 / 25.03.2026
Туркия араб давлатларини Эрон билан урушмасликка кўндирмоқчи
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
12:25 / 20.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёлга ҳужум қилинди: икки эркак ушланди
10:13 / 17.03.2026