НАТО Сулаймонийнинг ўлимидан кейин Ироқда ҳарбийларни ўқитишни тўхтатди
НАТО Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлимидан кейин Ироқдаги куч ишлатиш тузилмалари вакилларини ўқитишни тўхтатди. Бу ҳақда альянс вакили вазифасини бажарувчи Дилан Уайт маълум қилди.
"НАТО миссияси давом этади, аммо машғулотлар олиб бориш ҳозирча тўхтатилди", - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Франс Пресс агентлиги.
НАТО вакилининг билдиришича, альянс бош котиби Йенс Столтенберг, "сўнгги воқеалардан келиб чиқиб" АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер билан телефон орқали мулоқот қилган.
НАТОнинг Ироқдаги миссияси Бағдоднинг илтимосига биноан мамлакат куч ишлатиш тузилмалари вакилларининг тайёргарлиги билан шуғулланади.
3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти ҳудудида АҚШ авиазарбалари оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) таркибидаги «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.
Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоминаий Ироқда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани сабабли мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилди ва АҚШдан бунинг учун қасос олинажагини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:30
Болтиқбўйи давлатлари НАТОдаги иттифоқчиларини Киевга ёрдамни кучайтиришга чақирди
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024