Эронда украинларнинг йўловчи самолёти қулади. Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди
Эронда Украинанинг «Боинг 7437» русумли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Теҳрондан Киевга парвоз қилган самолёт Имом Хумайний номидаги халқаро аэропортдан ҳавога кўтарилишидан икки дақиқа ўтиб қулаб тушган.

Mohammad Nasiri / AP / Scanpix / LETA
Бу ҳақда биринчи бўлиб хабар тарқатган «Тасним» ахборот агентлиги авиаҳалокат «техник носозлик» туфайли рўй берганини маълум қилди.
Воқеа жойига дарҳол қутқарувчилар етиб келишди. Аммо Эрондаги «Қизил яримой» жамияти вакиллари ҳалокатдан омон қолганлар йўқлигини маълум қилишди. Самолётда қанча киши бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ - 167дан 180гача бўлган рақамлар айтилмоқда. Йўловчилар турли давлатлар фуқаролари бўлган. Эрон қутқарув хизмати раҳбари Пирҳусайн Куливанд давлат телевидениесига берган интервьюсида бортда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлгани, қутқарувчилар қурбонларнинг жасад қолдиқларини йиғиш билан шуғулланаётганини маълум қилди.
Эрондаги ижтимоий тармоқларда самолёт қулаши тасвирланган видеоёзувлар тарқалди.
Маълум бўлишича, самолёт «Украина халқаро авиалиниялари»га (МАУ) тегишли бўлган.
Flightradar24 сервиси маълумотларига кўра, самолёт жойлашуви ҳақидаги сўнгги маълумот у Теҳрон яқинидаги Паранд шаҳри устидан учиб ўтаётган вақтда олинган.
We are following reports that a Ukrainian 737-800 has crashed shortly after takeoff from Tehran. #PS752 departed Tehran at 02:42UTC. Last ADS-B data received at 02:44UTC. https://t.co/qXWHUPGDTu pic.twitter.com/vuAi6TOqTp
— Flightradar24 (@flightradar24) January 8, 2020
МАУ сайтида Теҳрондан Киевга учган PS752 рейси маҳаллий вақт билан 5:15 да (Тошкент вақти билан 6:45да) учиб кетгани кўрсатилган.
Первые секунды после падения украинского «Боинга»:https://t.co/Hpykb9A09F pic.twitter.com/IbVvSq0zn0
— Ilya Varlamov (@varlamov) January 8, 2020
Ушбу ҳалокат Яқин Шарқда АҚШ-Эрон муносабатларида юзага келган эскалация билан ҳам боғланмоқда. Бугун тонгда, ушбу авиаҳалокат билан бир вақтда Эрон қуролли кучлари АҚШнинг Ироқдаги базаларига ракеталар билан зарба берди. Учирилган 15та ракетадан 11таси нишонга бориб теккан. Айни вақтда бу ракеталардан бири самолётга тегиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахминлар билдирилмоқда.
РИА «Новости» Теҳрон аэропортидаги расмий манбага асосланиб хабар беришича, самолёт ҳалокатига двигателда ёнғин чиқиши сабаб бўлган.
Украина президенти Владимир Зеленский самолёт ҳалокати бўйича баёнот берди:
«Яқин Шарқдан қўрқинчли хабар. Бугун Имом Хумайний аэропортидан (Теҳрон шаҳри) ҳавога кўтарилган «Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпанияси йўловчи самолёти ҳалокатга учраган ва аэропорт яқинида қулаб тушган.
Сўнгги маълумотларга кўра, барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлишган. Элчихонамиз фожиа тафсилотларига ва қурбонлар рўйхатига аниқлик киритмоқда. Ҳалок бўлган йўловчилар ва экипаж аъзоларининг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман».
Украина президенти Уммонга таътилини барвақт якунлаб, Киевга қайтган.
Қулаган самолётнинг қора қутиси топилган.
Бу вақтда Эрон ҳукумати давлат телевидениеси орқали АҚШга янги зарбалар билан таҳдид қилмоқда.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54
-
30 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:30
-
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Жамият | 22:30
Мавзуга оид

21:33 / 02.02.2025
Теҳрон мактабларида ҳавонинг юқори даражада ифлосланиши туфайли дарслар бекор қилинди

15:31 / 18.01.2025
Теҳрондаги Олий суд биноси олдида отишма юз берди. Икки судя ўлдирилди

09:26 / 06.11.2024
Теҳрон: ГФР фуқаролигига эга эронлик ўлим жазосидан олдин вафот этди

10:50 / 23.10.2024