Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида юқорилади
Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit ташкилоти 2019 йил учун «Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги» индекси (GFSI) бўйича ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, индексдан 113та мамлакат ўрин олди.
Ўзбекистон Молия вазирлиги хабарига кўра, GFSI учта асосий тоифа (компонент)дан ташкил топди: озиқ-овқат маҳсулотларининг мақбуллиги ва истеъмоли; озиқ овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ва етарлилиги; озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлиги даражаси.
Жаҳоннинг энг яхши мамлакатлари юқори ўнталикда қуйидаги ўринларни эгаллади:

Умуман олганда, 87 мамлакат ўзининг кўрсаткичларини яхшилаган бўлса, 18 та давлатда озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси пасайган ҳамда 8 та мамлакатда жорий ҳолат ўзгаришларсиз қолган.
Ўзбекистон 71-ўринни эгаллаб, 2018 йилга нисбатан 9 поғонага кўтарилди ва ўзининг кўрсаткичларини яхшилади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон (48-ўрин) ва Тожикистон (93-ўрин) ҳам ушбу индексда кўтарилган.

GFSI’нинг баҳолаш методологияси шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда энг катта ижобий ўзгаришлар шаҳарларнинг озиқ-овқат оқимини ўзлаштириш қобилияти, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт тарифлар каби кўрсаткичларда кузатилди. Бироқ, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзгарувчанлиги, қишлоқ хўжалигини тадқиқ қилиш учун сарфланадиган давлат харажатлари ва озиқ-овқатнинг ўртача нархидаги ўзгаришлар каби кўрсаткичларда аҳамиятсиз пасайиш кузатилди.
Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индекси Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси томонидан юритилади, аввал DowDuPont таркибига кирган Америка компанияси Corteva Agriscience томонидан қўллаб-қувватланган. Тадқиқот 2012 йилдан бери олиб борилмоқда ва ҳозирги вақтда дунёнинг турли мамлакатларидаги озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолатининг энг тўлиқ тўпламини акс эттиради.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
20:32 / 12.05.2026