Спорт | 17:02 / 14.01.2020
15553
1 дақиқада ўқилади

Европанинг энг сердаромад футбол клублари маълум қилинди

Фото: AFP/Getty Images

Deloitte халқаро консалтинг компанияси талқинига кўра, Каталониянинг «Барселона»си Европанинг энг сердаромад клублари рейтингида етакчи бўлди.

2018/19 йилги мавсумда Испаниининг амалдаги чемпиони 840,8 млн евро даромад кўрди. Бу Европа клублари учун рекорд ҳисобланади, шу пайтгача ушбу қитъанинг ҳеч бир клуби 800 млн евролик маррани қайд этмаганди.

Рўйхатда иккинчи ўринга «Барселона»нинг асосий рақиби бўлмиш Мадриднинг «Реал» клуби жойлашди. Мадрид жамоаси 757,3 млн евро ишлаган. Ушбу кўрсаткич бўйича учинчи ўринда 711,5 млн евро даромад топган «Манчестер Юнайтед» клуби жойлашди.

Европанинг энг бой клублари ўтган мавсумда жами 9,3 млрд евро топган бўлиб, бу ўтган йилгидан 11 фоизга кўп (8,3 млрд евро).

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид