Жаҳон | 11:01 / 14.01.2020
28575
2 дақиқада ўқилади

Океан ҳарорати рекорд даражага етди

Фото: NASA

2019 йилда Дунё океани ҳарорати рекорд даражага етди. Бу эса глобал исишдан дарак беради, деб ёзмоқда The Guardian нашри.

Миннесотадаги Авлиё Томас университети (АҚШ) профессори Жон Абрахамнинг маълум қилишича, охирги 5 йил океан ҳарорати ошиши бўйича рекордчи йиллар ҳисобланади.

Олимнинг таъкидлашича, океанлар исиши кучлироқ штормларга олиб келади ва сув айланишини издан чиқаради. Бу эса кўпроқ тошқинлар, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари ҳамда денгиз сатҳи кўтарилишига олиб келади.

“Айнан океанлар сизга Ер қанчалик тез қизиётганини айтади. Биз 2019 йил кузатувлар тарихидаги нафақат энг иссиқ йил бўлгани, балки охирги ўн йилликда энг катта бир йиллик ўсишни намойиш қилганини аниқладик”, деб айтган Абрахам.     

Олимларнинг таъкидлашича, аср охиригача денгиз сатҳи кўтарилиши 1 метрга яқинни ташкил қилиши мумкин. Бу эса 150 млн кишининг бошқа жойларга кўчиб ўтишига олиб келади.

Мавзуга оид