Давлат божи ставкалари миқдорида қандай ўзгаришлар бўлди?
Президент томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун имзолангани хабар берилганди.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжатда давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов эканлиги белгиланди. Консуллик йиғими ва патент божи ҳам давлат божи ҳисобланади.
Ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилардир.
Қонунда давлат божи ундириладиган объектлар ва давлат божи ставкалари миқдорлари белгиланди.
Қуйидагилар бўйича ставкалар пасайтирилди:
1) мол-мулк ижараси шартномасини тасдиқлаганлик учун:
эр (хотин), уларнинг ота-оналари, болалари ва уларнинг эр-хотинлари, набиралари, бувилари, боболари, ака-ука ва опа-сингилларига – БҲМнинг 50 фоизидан БҲМнинг 25 фоизигача;
жисмоний шахслар учун – 1 БҲМдан БҲМнинг 50 фоизигача;
юридик шахслар учун ёки бир тараф юридик шахс бўлганда – 2 БҲМдан 1 БҲМгача;
2) адлия органлари рўйхатдан ўтказганлиги учун:
республика, вилоятлараро ННТ – 4 БҲМдан 3 БҲМгача;
вилоят ҳудудида фаолият юритадиган ННТ – 2 БҲМдан 1 БҲМгача;
туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ ва овул ҳудудида фаолият юритадиган ННТ – 2 БҲМдан БҲМнинг 50 фоизигача;
3) концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун ставкалар ушбу субъектларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашга ўтганлиги муносабати билан 4 бараварга пасайтирилди.
Давлат божининг янги турлари жорий этилди:
чет давлат судининг ҳамда чет давлат ҳакамлик судининг (арбитражининг) ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш борасида – 2 БҲМ;
тўлов тизими оператори фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун – 5 БҲМ;
тўлов тизими фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун – 5 БҲМ.
Давлат божини тўлашдан озод этилган жисмоний ва юридик шахсларнинг тўлиқ рўйхати тасдиқланди. Хусусан, улар иш ҳақи, алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик судларида давлат божини тўлашдан озод этиладилар.
Давлат божининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ундирилиши ва Давлат бюджетига ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024