Спорт | 18:35 / 15.01.2020
34905
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга «D» гуруҳидан ким рақиб бўлиши мумкин?

Фото: Tribuna.uz

Осиё чемпионати «С» гуруҳи 3-тури доирасида Жанубий Кореяга мағлуб бўлган (1:2) Ўзбекистон олимпия жамоаси гуруҳда 2-ўринни қўлга киритди.

 Эрон олимпиячилари параллель кечган ўйинда Хитой устидан сўнгги дақиқаларда кичик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса-да, очколар бир хил бўлишига қарамай, тўплар нисбатига кўра, гуруҳдаги иккинчи йўлланма айнан бизга насиб этди.

 «С» гуруҳидаги турнир жадвалидаги якуний ҳолат:

 Хўш, чорак финалда Ўзбекистон олимпия жамоасига қайси жамоа рўбару келиши мумкин? Гуруҳда 2-ўринни олган вакилларимиз 19 январь куни чорак финалда «D» гуруҳи ғолибига қарши майдонга тушади.

 «D» гуруҳидаги 3-тур ўйинлари эртага, 16 январь куни ўтказилади. Иордания – БАА, Вьетнам – КХДР учрашувидан кейин гуруҳ ғолиби маълум бўлади. Шимолий Корея жамоаси гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашган бўлса, Иордания, БАА ва Вьетнам жамоалари Ўзбекистонга рақиблик қилиш имкониятига эгалар.

 Очколар бўйича БАА ва Иордания бир хил ҳолатда бўлса-да, тўплар нисбатига кўра БАА яхши ҳолатда. Шу боис, БАА ва Иордания ўртасидаги учрашув дуранг натижа билан якунланса, амирликлар олимпия жамоаси Ўзбекистонга рақиблик қилиши мумкин. Ғалаба ҳам айнан уларни бизга рўбару қилади. Акс ҳолат эса Иорданиянинг 1-ўринни олишини таъминлайди.

 БАА ва Иордания ўртасидаги ўйин дуранг натижа билан якун топиб, Вьетнам КХДР устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонса, тўплар нисбатига кўра, айнан Вьетнам жамоаси чорак финалдаги рақибимизга айланиши ҳам мумкин. Хуллас, вариантлар кўп, рақибимиз ким бўлишини пайшанба кунги ўйинлардан кейин билиб оламиз.

 3-тур. 16 январь (пайшанба)

Вьетнам – КХДР

Иордания – БАА

 «D» гуруҳидаги турнир жадвалидаги ҳолат:

 Усмон Ибодов

Мавзуга оид