Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ Бунёдкор кўпригида рўй берган ЙТҲ тўғрисида расмий маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган суратлар тарқалди. ИИББ ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.
15 январь куни соат 00:10да 102 рақамига Бунёдкор кўпригида (Ғафур Ғулом боғи рўпарасида) ЙТҲ рўй бергани ҳақида хабар келиб тушган. Nexia русумли автомобилни бошқариб борган 35 ёшли Ж.И. бошқарувни бажара олмасдан, қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиб кетган ва 38 ёшли А.О. бошқарувидаги Lifan русумли автомобиль билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Nexia автомобили ҳайдовчиси Ж.И. ҳамда унинг йўловчиси 25 ёшли Р.С. турли оғирликдаги тан шикастлари билан шифохонага етказилган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилади.

Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026