Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 100 млн долларлик заём битими имзолади
Жаҳон банки билан «Обод қишлоқ» лойиҳаси бўйича 100 миллион долларлик заём битими имзоланди
Жорий йилнинг 17 январь куни бош вазир ўринбосари - молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Молия вазирлиги хабарига кўра, учрашув давомида 2019 йил мамлакатнинг ҳаётида бўлиб ўтган молиявий-иқтисодий ўзгаришлар, давлат бюджетининг қонун шаклида қабул қилиниши ва янги солиқ кодекси муҳокама қилинди.

Сирил Мюллер 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги мамлакатнинг иқтисодий ҳаётидаги ўзгаришларни давом эттириш зарур ва самарали эканлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашув доирасида, Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг қишлоқ туманлари ижтимоий инфратузилмаси ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган «Обод қишлоқ» дастури бўйича 100 миллион АҚШ долларлик заём битими имзоланди.
Бундан олдин, Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида шериклик бўйича янги узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026