Жаҳон | 17:02 / 19.01.2020
36697
1 дақиқада ўқилади

Канадада 3 метрлик қор ёғди

Фото: Twitter /ToddSkirving

Канадада 18 январда рекорд миқдорда қор ёғди. Бунинг оқибатида бир неча шаҳар фаолиятида узилишлар юз берган. Бу ҳақда CBC News телеканали хабар берди.

Кучли қор бўрони Канаданинг Ньюфаундленд оролидаги бир неча минг кишининг уйига кириш йўлларини тўсиб қўйган. Гамбо, Трепасси, Сент-Жонсу, Парадайз ва бошқа шаҳарларда рекорд миқдорда қор қайд қилинган.

Авалон шаҳри аҳолиси 3 метрлик қор ёғишдан кейин ҳосил бўлган қор уюмлари оқибатида уйларида қамалиб қолишган. Шаҳарда фавқулодда вазият тартиби киритилиб, қор тозаловчи техника зўр бериб ишламоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид