Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоят ҳокимлиги Чўнғарадаги ҳолат юзасидан тушунтириш берди
Фарғона вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган сурат бўйича изоҳ берди.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев 18 январь куни Сўх туманининг Чўнғара қишлоғида бўлиб қайтган эди. Уни кутиб олиш учун қўлида нон билан чиққан мактаб ёшидаги қизнинг ҳаво совуқ бўлишига қарамай миллий кийимда экани танқидларга сабаб бўлганди.
Ҳокимлик ахборот хизматининг расмий муносабатида Ғаниевнинг ташрифи чоғида қишлоқда қилинган ишлар саналиб, қизча «атиги 1-2 дақиқага» ҳовлига чиққани айтилади.
«Ҳоким катта зали бўлган бинога кираверишдаги айвончага етганида тўсатдан зал ичидан суратдаги қиз нон кўтариб чиқиб келди. Ҳоким унинг раъйини қайтармай, нондан тотинди ва қизни етаклаб залга кирди. Шу заҳоти чўнғаралик ташкилотчиларга бошқа бундай қилмасликни тайинлади. Қизча залдан атиги бир, нари борса икки дақиқага айвончага чиқди холос», – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳоким ҳеч кимга бундай кутиб олиш ҳақида топшириқ бермаган.
«Бундай эҳтиром шаклини қувватламаймиз. Лекин бизни бошқа нарса ташвишга солади. Бу қишлоққа аввало президентимиз, вилоят ҳокимлиги шунча эътибор қаратяпти. Халқ бундан миннатдор. Аммо бир сурат танқидчилари аслида нега давлат вакили бўлган ҳокимни чўнғараликлар нон билан кутиб олганлари сабабига тўхталмадилар. Аслида бу қишлоқ аҳлининг уларга, давлат кўрсатаётган ғамхўрликка миннатдорчилиги рамзи эди холос.
Нега ҳар нарсадан фақат иллат излашга кўникиб қолиняпти?!» – дея ташвиш билдирган Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби.
Расмий баёнот якунида «барчага ҳаётдан ҳикмат излаш» тилаги билдирилган.
Мавзуга оид
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
11:00 / 09.06.2026
Фарғонада Soliq Mobile орқали 3,2 млрд сўмлик кэшбек талон-торож қилинди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026