Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Музей экспонатларини онлайн томоша қилиш мумкин бўлади
Ўзбекистондаги музейларга интернет платформаси орқали онлайн саёҳат қилиш мумкин бўлади. Буни Ўзбекистон Миллий музей фондининг электрон каталог тизимини яратиш орқали амалга ошириш кўзда тутилган. Бу ҳақида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, музейлар электрон каталогизацияси икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич фақат музей ходимлари учун мўлжалланган ички электрон каталог тизимидир. Ушбу электрон каталог музейнинг ички ҳисоботларини бошқаришга ва махсус дастур орқали музей экспонатлари бўйича ҳужжатлар тузишга ёрдам беради. Ўзбекистон Миллий музей фондининг электрон каталог тизимини жорий этиш Zetcom компаниясининг Museum Plus дастурий таъминоти ёрдамида амалга оширилади. Бу дастурий таъминотдан Лувр музейи, Нью-Йорк шаҳри музейи, Шимолий-ғарбий маданият ва санъат музейи каби кўплаб машҳур санъат муассасалари ҳам фойдаланади. Мазкур дастурдан фойдаланишни ўргатиш мақсадида Zetcom компаниясининг мутахассислари томонидан соҳа ходимларига тренинглар ўтказилган. Биринчи босқич январь якунига қадар ниҳоясига етади.
Жорий йил давомида ишга туширилиши режалаштирилган тизимнинг иккинчи босқичида ташқи виртуал галерея − музейларнинг каталоглари жойлашган сайтни яратиш режалаштирилган. Мазкур сайт барча интернет фойдаланувчилари учун очиқ бўлиб, унда экспонатларни юқори сифатда томоша қилиш, шунингдек, ҳар бир музейнинг асосий экспозициясидаги экспонатларнинг таърифи ва тарихи билан танишиш имкони бўлади.
Мазкур тизим дастлаб республикадаги тўртта музейда − Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон давлат амалий санъат музейи, Ойбек уй-музейи ва Савицкий номидаги давлат санъат музейида синов тариқасида жорий қилиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
15:32 / 09.04.2026
Президент янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
07:30 / 03.11.2025