Ўзбекистон | 16:32 / 20.01.2020
15171
2 дақиқада ўқилади

Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади

Фото: Президент матбуот хизмати

2020 йил 20 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади.  

Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Мажлисда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов мажлисни очди.

Парламент юқори палатаси биринчи мажлисининг кун тартиби сенаторлар томонидан тасдиқланди. Унга кўра сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини шакллантириш якунлари тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисини, Сенат Раиси ўринбосарларини сайлайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари ва комиссиясини тузиш, уларнинг раисларини, раислари ўринбосарлари ва аъзоларини сайлаш ҳам кун тартибига киритилган.

Кун тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид