Ўзбекистон | 19:09 / 20.01.2020
28919
1 дақиқада ўқилади

Президент: Туман ҳокимлиги лавозимига ҳам аёлларни излаяпман, лекин тополмаяпман

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида аёлларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш масаласига тўхталди.

«Ижро органларида, вазирлик ва идораларда гендер тенгликни таъминлаш, муҳтарама опа-сингилларимизга масъул лавозимларни ишониб топшириш бўйича кўп иш қилишимиз керак.

Ҳокимлар ёзиб олинглар, қуйи поғона ҳокимларига ҳам айтасизлар. Ҳар йили ҳоким менга бир марта ёпиқ хат ёзади, шахсан президентга. Бир йилда қайси лавозимга аёллар тавсия қилингани, қайси лавозимга тайёрлангани тўғрисида. Йил якуни бўйича ҳаммангиз ҳисобот берасизлар.

Мен туман ҳокими лавозимига ҳам аёлларни излаяман, лекин тополмаяпман.

Уларни ҳам синаб кўриш керак, уларга ҳам имконият бериш керак. Уларнинг ҳам ролини кучайтиришимиз керак. Сизларга ёқадими, йўқми, менга ёқади.

Нима учун? Аёлларимиз муаммоларни чуқурроқ билиши, фидойилиги, кучли масъулият туйғуси, меҳнатсеварлиги билан барчага ўрнак бўла олади деб такрор-такрор айтмоқчиман», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид