10:40 / 22.01.2020
0
4533

Boeing акциялари 737 MAX ҳақидаги баёнотлардан сўнг 4 фоизга пасайди

Фото: Фото: Lindsey Wasson / Reuters

Американинг Nasdaq биржасидаги савдолар давомида Boeing акциялари компаниянинг 737 MAX самолётлари парвози тикланиши кечиктирилгани тўғрисидаги баёнотидан кейин 4 фоизга пасайди.

Тошкент вақти билан соат 2:55 ҳолатига кўра, акциялар бир донаси учун 311,1 доллардан сотилган (минус 4,03 фоиз). Boeing’нинг асосий етказиб берувчилари - General Electric ҳамда Spirit AeroSystems акциялари ҳам ўз қийматини йўқотмоқда. Уларнинг қиймати мос равишда 1,1 фоиз ва 3,2 фоизга пасайди.

737 MAX ишлатилмай турган авиакомпанияларнинг акциялари ҳам арзонлашмоқда: American Airlines Group Inc (минус 4 фоиз), United Airlines Holdings Inc (минус 4,2 фоиз) ва Southwest Airlines Co (минус 2,4 фоиз).

Сешанба куни Boeing Co назорат органлари 737 MAX’дан фойдаланиш учун рухсатни 2020 йил ўрталарига қадар бермаслиги мумкин эканини маълум қилди. «MAX’ни парвозларга хавфсиз тарзда қайтариш бизнинг биринчи даражали вазифамиздир ва биз бунга ишонамиз», - дейилади Boeing баёнотида. 

«Биз 737 MAX билан боғлиқ равишда мижозларимиз, тартибга солувчилар, етказиб берувчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун қийинчиликлар юзага келганини тан оламиз ва афсусдамиз», - дея қўшимча қилади компания.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top