Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Елизавета II Brexit тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади
Буюк Британия қироличаси Елизавета II Борис Жонсон ҳукумати томонидан тайёрланган Буюк Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади ва ҳужжат қонун мақомини олди.
Brexit 31 январга мўлжалланган, аммо бу амалга ошиши учун Бирлашган Қиролликнинг чиқиб кетиши тўғрисидаги келишув Европарламентга ратификация қилиниши зарур.
Аввалроқ Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландия қонунчилик органлари Brexit тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлашни рад этганди. Уч ҳудудий парламентнинг барчаси қиролликнинг Евроиттифоқдан чиқишига қарши бўлганди.
Буюк Британия Евроиттифоқни 2019 йил 29 мартда тарк этиши лозим эди, аммо британиялик депутатлар чиқиш шартлари борасида келиша олмагани учун бу муддат бир неча бор ортга сурилганди.
Мавзуга оид
18:06
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026