08:00 / 24.01.2020
1
44962

Хитойнинг яна 8 та шаҳри коронавирус сабабли ёпилди

Фото: REUTERS / Stringer

Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань ва Хуанган шаҳарларидан кейин яна 8 та шаҳар – Чиби, Эчжоу, Сяньтао, Чжицзян, Цяньцзян, Хуанши, Эньши ва Сяньнин янги турдаги коронавирус сабабли вақтинчалик ёпилди. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Ушбу шаҳарларда жамоат транспорти вақтинчалик тўхтатилган.

Коронавирус пайдо бўлган Ухань шаҳрида энг қатъий карантин режими амал қилиб, бу ерда 23 январь соат 10дан автобуслар, паромлар, метро қатнови тўхтатилган, шаҳарга йўловчи автобуслари ва сув транспорти киритилмаяпти, шаҳарнинг аэропортидан парвозлар ва темир йўл станцияларидан қатнов тўхтатилган. Шаҳарга алоҳида заруратсиз бормаслик ва у ерни тарк этмаслик тавсия қилинган. 

Эчжоу шаҳрида ҳам 23 январь эрталабдан темир йўл ҳаракати, Сяньтаода эса соат 17.00дан барча автобуслар ва сув транспорти ҳаракати тўхтатилган. Шу вақтдан бошлаб Чжицзянда ҳам транспорт қатнови тўхтатилган, шаҳарда фақат супермаркетлар, шифохоналар, бозорлар, АЁҚШлар, дорихоналар ишламоқда, қолган турдаги тижорий фаолият тўхтатилган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top