Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилликларга Саудия Арабистонига сафарлар амалга оширишга илк бор рухсат берилди
Исроил ички ишлар вазири Арье Дери Исроил фуқароларига Саудия Арабистонига сафарлар амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, бу Исроилда илк бор юз бермоқда. Бироқ баъзи исроилликлар, асосан араблар ҳукуматнинг расмий рухсатисиз Саудия Арабистонига олдин ҳам бора олишган.
“Бу исроилликларга Саудия Арабистонига диний зиёратларни ёки 90 кунгача муддатга ишчи сафарларни амалга ошириш имконини беради”, дейилган хабарда.
Исроил ички ишлар вазирлигининг ушбу қарори биринчи навбатда исроиллик арабларга тааллуқли бўлади. Энди улар Саудия Арабистонидаги муқаддас қадамжоларга ҳеч қандай қаршиликсиз бора олишади.
Исроилликлар Саудия Арабистонига ташриф буюра олиши учун подшоҳликнинг мутасадди идораларидан кириш визасини олишлари керак бўлади. Ар-Риёд билан дипломатик муносабатларга эга бўлмаган Исроилда Саудия Арабистони элчихонаси мавжуд эмас.
Мавзуга оид
15:25
WSJ: Саудия АҚШдан Эрон билан музокараларга қайтишни талаб қилмоқда
13:30 / 13.04.2026
АҚШ чекинса, Исроил ядровий вариантни танлайдими?
21:34 / 12.04.2026
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
20:05 / 12.04.2026