Ўзбекистон | 20:32 / 27.01.2020
41854
1 дақиқада ўқилади

SamAuto'нинг Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди

2019 йилнинг ноябрь ойида SamAuto компанияси томонидан ISUZU D-Max пикаплари тақдимоти ўтказилган ва олдиндан буюртманинг очилиши ҳақида эълон қилинганди.  Автомобиллар 3 та модификация ва 7 та рангда тақдим этилган бўлиб, нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.

Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар SamAuto заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат бўлди. Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган D-MAX IRBIS модификациясини афзал кўрдилар. D-MAX IRBIS нинг юк кўтариш қобилияти 865 килограммни ташкил этади. 

Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.

Мавзуга оид