«Ал-Қудс сотилмайди»: Маҳмуд Аббос Трампнинг «аср келишуви»ни рад этди

Фото: AFP
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ томонидан Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш бўйича “аср келишуви” деб аталаётган режага изоҳ бериб, Ал-Қудс сотилмаслигини айтди.
“Аср келишуви” тўғри келмайди ва халқимиз уни тарихнинг чиқинди саватчасига жўнатади”, деб айтган Аббос.
“Биз қуллуқ қилмаймиз ва таслим бўлмаймиз... Биз йўқ қилиш бўйича барча режалар олдида бирдаммиз. Биз “аср келишувига” “йўқ, йўқ, йўқ” деб айтамиз”, деб қўшимча қилган Аббос.
У АҚШ билан эмас, балки Россия, Европа Иттифоқи ва БМТ иштирокидаги музокараларга тайёрлигини таъкидлаб ўтган.
Аббос, шунингдек, Фаластин ўз давлатининг 1967 йилги чегаралар билан тан олинишини талаб қилган.
Аввалроқ Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан биргаликда берган матбуот анжуманида Вашингтон томонидан таклиф қилинаётган “аср келишуви” шартларини эълон қилганди.
Дастлаб келишувга кўра, пойтахти Шарқий Ал-Қудсда жойлашадиган Фаластин давлати ташкил этилиши маълум қилинган. Бироқ кейинроқ Нетаньяху Фаластин пойтахти Ал-Қудс ортида, Абу-Дис шаҳрида жойлашишини айтган.
Шунингдек, режага кўра, фаластинликлар ўз ҳудудидини 2 баробарга оширишлари мумкин бўлади, Аббос музокараларга рози бўлса, АҚШ унга Фаластин давлатини ташкил этишда ёрдам беради.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШ режасини “Яқин Шарқ ва бутун дунё учун даҳшат” ҳамда “касодга учраган қурувчи учун орзудаги лойиҳа” эканини айтган.
Режа бўйича Қатар ҳам танқидий фикр билдирган ва тинчликка эришиш учун “фаластинликларнинг 1967 йилдаги чегаралар ҳисобга олинган мустақил давлат ташкил этиш ҳуқуқларига амал қилиниши лозимлиги”ни таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга Доҳада АҚШнинг араб-исроил можароси ечимини топишдаги саъй-ҳаракатлари қадрланиши айтилган.
Саудия Арабистони ҳам АҚШнинг “аср келишувини” юқори баҳолаб, томонларни Вашингтон воситачилигидаги тўғридан-тўғри музокараларга чақирган.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47
-
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди
Жаҳон | 18:19
-
Саҳрои Кабирдан кўтарилган улкан чанг булути АҚШга яқинлашмоқда
Жаҳон | 18:15
Мавзуга оид

15:14
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди

14:15
Исроил армиясининг Ғазога ҳужуми бир кунда 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди

13:09
БМТ: Исроилнинг Ғазодаги тинч аҳолига ҳужуми уруш жинояти бўлиши мумкин

15:05 / 03.06.2025