Жаҳон | 20:28 / 01.02.2020
9590
1 дақиқада ўқилади

Фаластин АҚШ ва Исроил билан алоқаларни узади

Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШ президенти Дональд Трамп "аср келишуви"ни эълон қилганидан сўнг АҚШ ва Исроил билан алоқалар узилишини маълум қилди.

Маҳмуд Аббос

"Биз илгари тузилган келишувлар ва халқаро ҳуқуқнинг инкор қилиниши сабабли Исроил ва АҚШга Фаластин улар билан ҳеч қандай алоқа қилмаслиги тўғрисида мактуб жўнатдик", - деди Аббос.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Фаластин учун "энди дўст эмас".

"Мен танк сотиб олишни эмас, касалхона қуришни маъқул кўраман", - деди Фаластин раҳбари.

28 январда АҚШ президенти Дональд Трамп "аср келишуви" - Исроил ва Фаластин ўртасида тузиладиган келишув лойиҳасини эълон қилди.

Маҳмуд Аббос бу режани рад этди ҳамда “аср келишуви” тўғри келмайди ва халқимиз уни тарихнинг чиқинди саватчасига жўнатади”, деди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид