Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео Қозоғистонни АҚШ компаниялари билан ҳамкорлик қилишга чақирди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қозоғистонда АҚШ билан ҳамкорликнинг устун жиҳатлари ҳақида гапирди. У Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатларини қўллаб-қувватлаши, аммо Америка компаниялари билан ҳамкорлик яхши натижа келтиришини таъкидлади.
«Биз Қозоғистоннинг қайси давлатлар билан ҳамкорлик қилиш борасидаги танлаш эркинлигини қўллаб-қувватлаймиз, аммо Америка компаниялари билан ҳамкорлик қилиш ҳар қандай давлат учун энг яхши натижани беради», деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди билан бўлиб ўтган учрашувдан кейинги матбуот анжуманида.
У Tyson Foods компанияси билан ҳамкорлик келишувини мисол тариқасида келтирди.
«Бундан ташқари, Chevron ва ExxonMobil каби Американинг йирик компаниялари нефть-газ соҳаси ва келажагингизга инвестиция киритишда давом этади. Улар Қозоғистон фуқароларини ишга олади ва маҳсулотингизни экспорт қилишда ёрдам беради», - деди Помпео.
АҚШ давлат котиби 2 февраль куни Тошкентга келади. У 3 февраль куни «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
Ташриф давомида Майк Помпео президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026