Ўзбекистон | 00:18 / 02.02.2020
24371
2 дақиқада ўқилади

Республика ЙҲХ ходимларига хизмат автомобиллари топширилди

Республика йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига хизмат машиналари топширилди. ЙҲХББ ўз мультимедиа марказига ҳам эга бўлди.

1 февраль куни Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига хизмат автомобиллари топширилди.

Топширилган 140та автомобилнинг барчаси ахборот технологиялари, зарурий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган.

Шу муносабат билан «Халқлар дўстлиги» саройи майдонида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ЙҲХХ фахрийлари, ИИВ, ЙҲХББ раҳбар ходимлари ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Азизбек Икромов – Ички ишлар вазири ўринбосари

Тантанали маросимда соҳада намунали хизмат кўрсатган ходимлар ҳам рағбатлантирилди.

Тадбир соҳа ходимларига берилган автомобиллар ва шахсий таркиб паради билан давом этди. Сўнгра республика ЙҲХББ Мультимедиа марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Олим Саидов – ИИВ ЙҲХББ бошлиғи

Таъкидланишича, ушбу марказ фаолиятини йўлга қўйишдан мақсад – йўл ҳаракати хавфсизлигига оид тарғибот-ташвиқот ишлари ва кўрилаётган чораларни ОАВда холис ва профессионал тарзда ёритишни таъминлашдир.

Мультимедиа марказида замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материаллар тайёрланади.

Бу ерда аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб, эфирга, шунингдек, интернет тармоғига узатилади. Бунинг учун марказда барча шароитлар бор.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид