Ўзбекистон ТИВ Британиянинг ЕИдан чиқиши муносабати билан махсус ахборот берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши муносабати билан махсус ахборот берди
Европа иттифоқининг расман билдиришича, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши муносабати билан Евроиттифоқ қонунчилиги ҳамда учинчи давлатлар билан тузилган халқаро шартномалар Буюк Британияга нисбатан ўтиш даври мобайнида (2020 йилнинг 1 февралидан 31 декабригача) аввалгидек кучда қолади.
ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ўтиш даври якунлангунча Буюк Британияни Ўзбекистон Республикаси ва Евроиттифоқ ўртасида имзоланган барча халқаро шартномаларни, жумладан 1996 йил 21 июндаги Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни бажариш нуқтаи назаридан ЕИнинг аъзо давлати сифатида билади.
Эслатиб ўтамиз, 31 январдан 1 февралга ўтар кечаси, брексит бўйича референдум ўтказилганидан 188 ҳафта ўтиб Британия Европа иттифоқини тарк этди. Лондон ва Брюсселда бунга тайёргарлик кўрилди, Борис Жонсон британларга «миллий уйғониш»ни ваъда қилди.
Мавзуга оид
01:19
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
20:47 / 30.09.2024
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
21:52 / 17.09.2024