Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шарқидаги Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ҳамдардлик билдирди.
Аввалроқ Ван музофоти Бахчисарой округида икки кунда иккита қор кўчкиси оқибатида 38 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
4 февралда юз берган биринчи қор кўчкиси остида йўловчилар олиб кетаётган микроавтобус ва қор куровчи қолиб кетган. Қор остидан 5 киши жонсиз ҳолда, 7 киши тирик топилган. 5 февралдаги иккинчи қор кўчкиси биринчи кўчки юз берган жойда бедарак йўқолган икки кишини излаётган қидирув-қутқарув гуруҳини босиб қолган. Оқибатда 33 киши ҳалок бўлган, 53 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026