Жамият | 08:30 / 06.02.2020
4965
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда айрим кўчалар автотранспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади

Тошкент шаҳрида “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остида ватанпарварлик фестивали ўтказилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан 6 февраль куни соат 13:00 дан 7 февраль куни соат 22:00 га қадар айрим кўчалар автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун ёпилади.

Улар:

- Зарафшон кўчасининг Навоий шоҳ кўчасидан Мустақиллик шоҳ кўчасигача бўлган қисми; 

- Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми. 

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид