Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат секторида меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ислоҳ қилинади
Ўзбекистонда давлат секторида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда
2020 – 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш Стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, давлат секторида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш мўлжалланган.
Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг муваффақиятли ислоҳотларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида давлат секторида амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Давлат секторидаги меҳнат ресурслари самарадорлиги ва натижадорлигини оширишни, давлат сектори ходимларининг мутаносиб меҳнатига ҳақ тўлашнинг тенглиги, адолатлилиги ва шаффофлиги ҳисобига уйғун иш жараёнини ўрнатишни назарда тутувчи давлат секторида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ижро муддати - 2020 йил III чорак. Масъул ижрочилар - Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги. Жаҳон банкининг махсус миссияси техник ёрдам кўрсатиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:38 / 31.03.2026
Тошкентда халқаро молия маркази ва халқаро тижорат суди ташкил этилади
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025