Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда аскар билан отишма давом этмоқда: қурбонлар сони ортди
Аввалроқ қурбонлар сони 12 нафар эканлиги айтилганди. Охирги маълумотларга кўра, отишма натижасида 17 киши ҳалок бўлган.
Таиландда яна отишма бошланди, деб хабар бермоқда Bangkok Post.
Нашрнинг ёзишича, Накхонратчасима шаҳрида ўндан ортиқ кишини отиб ўлдирган аскар Жакрапант Тхомма яшириниб олган савдо марказида отишма овозлари эшитилмоқда. Махсус бўлинма ҳарбийлари «Терминал-21» савдо маркази атрофини ўраб олган.
«Раньше всех. Ну почти» Telegram-каналининг хабарига кўра, полициячилар ҳозирча уни қўлга олишга муваффақ бўлмаган — у 16 кишини гаровда ушлаб турибди. Воқеа жойига аскарнинг онаси ҳам олиб келинган, у ўғлини таслим бўлишга кўндиришга уринмоқда.
Маълумот берилишича, Тхомма дастлаб ҳарбий лагерда ўз командири ва икки кишини отиб ташлаган, сўнгра у ердаги ҳарбий машинага ўтириб қочиб кетган. У Муанг районидаги «Терминал-21» савдо марказига йўл олган ва у ерга етиб боргунча йўлида учраган ўткинчиларни ўққа тутган. Аввалроқ қурбонлар сони 12 нафар эканлиги айтилганди. Охирги маълумотларга кўра, отишма натижасида 17 киши ҳалок бўлган.
У савдо марказидаги ҳаракатларини Facebook орқали жонли тарзда намойиш этган. Орадан бир оз вақт ўтиб унинг саҳифаси блокланган.
Мавзуга оид
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
11:44 / 12.03.2026
Ҳўрмуз бўғози ҳудудида учта фуқаролик кемасига ҳужум қилинди
08:48 / 02.03.2026
АҚШда Эрон байроғи туширилган футболкадаги шахс отишма уюштирди
16:18 / 21.02.2026