Вазирлар Маҳкамаси атом энергиясига алоқадор янги қарор қабул қилади
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланиладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш ишларини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинади

Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг “Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланиладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Белгилаб қўйилишича, 2020 йил 1 октябрдан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланиладиган маҳсулотларни сертификатлаш учун аккредитациядан ўтувчи сертификатлаштириш органлари ходимлари, мажбурий тартибда, уларнинг компетентлигини тасдиқловчи ва айни пайтда атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланилувчи буюмлар, ускуналар ва техник қурилмаларни сертификатлаштириш ишларини амалга оширишга рухсат берувчи сертификатлашдан ўтишлари ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.
“Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Аккредитация маркази” давлат унитар корхонаси атом энергиясидан фойдаланиш объектларини қўлланиладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш идораларини аккредитация қилишда, мазкур банд талабига қатъий амал қилади.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси 2020 йил 1 сентябрга қадар:
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда чет эл тажрибасини ўрганиш натижалари асосида, атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланилувчи буюмлар, ускуналар ва техник қурилмаларни сертификатлаштириш органлари ходимлари компетентлигига талаб ўрнатувчи давлат стандартини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади;
ходимларни сертификатлаштириш органи ташкил этади ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтишини таъминлайди;
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланиладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш органи мутахассисларини сертификатлаш фаолиятини ташкил этади.
Фанлар академияси 2020 йил 1 октябрга қадар Ядро физикаси Институти қошида атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қўлланилувчи буюмлар, ускуналар ва техник қурилмаларни сертификатлаштириш органини ташкил этиш ва уни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Мавзуга оид

13:30 / 31.10.2024
Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

22:40 / 07.12.2023
Хитойда дунёдаги энг йирик ядровий контейнер кемаси лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

09:47 / 14.07.2022
Германия атом энергиясидан воз кечиш режасини ўзгартирмаслиги маълум қилинди

07:20 / 21.06.2022